Калугада ўзбекистонлик эркак икки аёлнинг номусини поймол этишга уринган…

0

 

Жиноят Калуга вилоятига қарашли Балабаново шаҳридаги  боғда содир этилган. Шаҳарнинг Боровский туман ички ишлар бўлимига икки аёл қўнғироқ қилиб, уларни 15-16 феврал кунлари ўзбекистонлик эркак зўрлашга уринганини маълум қилишган. Лекин эркак ниятига ета олмаган. Чунки аёллар жиддий қаршилик кўрсатган.

Россия тергов қўмитасининг Калуга вилоят бўлими терговчилари иккала факт бўйича ишни тўлиқ ўрганиб чиққач, тегишли моддалар асосида жиноий иш қўзғатишди. Жиноятчи фоторобот ёрдамида тез орада қўлга олинди. У ҳақиқатан ўзбекистонлик бўлиб, ёши 24 да, ўзи Россияга ишлаб пул топиш ниятида келган экан.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

loading...