Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 27 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун амалга ошириладиган режаларингиз жуда кўп. Аммо уларнинг ҳеч бўлмаганда ярмини якун топтириш учун ўзингизга бўлган ишонч керагидан ортиқни ташкил этиши лозим. Сизда фаоллик етишмайди. Шунинг учун организмни зўриқтириб қўйишдан сақланинг. Кун давомида иш жойингизда раҳбарлар билан муносабатларингиз аъло даражада бўлиши кутилади. Шахсий илтимосингиз қондирилади. Агар таътилга кетишни хоҳлаётган бўлсангиз, дарҳол ҳаракатингизни қилинг. Бу илтимосингиз ҳам қондирилиши тайин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

27 феврал куни йирик лойиҳаларни бир ўзингиз мустақил ҳаётга тадбиқ этишингиз керак бўлади. Шунга яраша пул олиш пайти етганда, пакет эмас, қоп топишингиз зарур бўлади. Лойиҳа баҳонасида сиз ҳамкасбларга жами истеъдодингизни намойиш этасиз. Заҳира пулларни бўлар-бўлмасга сарфламанг. Яхши кунлар учун олиб қўйинг. Қариндошлар билан муносабатларда эҳтиёт бўлинг. Саломатликни, асабни асранг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Кунингиз жисмоний зўриқишларга бой бўлиши кутилмоқда. Фаоллик талаб қиладиган суҳбатлар, сафар, иш жараёнидаги асаббузарликлар айнан жисмоний зўриқишга сабаб бўлади. Агар қаергадир шахсий автомобилингизда боришни мўлжаллаган бўлсангиз, техник ҳолатини кўздан ўтказишингиз тавсия қилинади. Билим олиш, малака ошириш ва янги танишувлар бугун муваффақиятли кечади. Оилалилар жуфтига ён беришлари керак. Бусиз жанжал келиб чиқиши мумкин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

27 февралда янги танишувлардан, фойдасиз учрашувлардан ўзингизни олиб қочинг. Уларнинг фақат зиёни тегади холос. Ундан кўра дўстлар, танишлар, ҳамкасблар, ниҳоят қариндошлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Оила қурмаганларнинг айримлари бугун куннинг иккинчи ярмида танлагани билан ЗАГС бўлимига йўл олиши мумкин. Кечқурун сизни кутилмаган совғалар кутиб туради.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун олди-сотди билан шуғулланмаганингиз маъқул. Фирибгарлар чангалига тушиб қолишингиз хавфи бор. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда, йўл юришда жуда эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз мустаҳкамланиш тарафдори. Сурункали хасталикка йўлиққанлар учун муолажа вақти етган. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз катта «мол»га пул тиксалар, бугун албатта муваффақият қозонадилар. Даромади ҳам ўзига яраша бўлади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

27 феврал куни кунингиз муаммоларга ўралашишдан иборат бўлади. Бир кўнгилсизликни бартараф қилсангиз, кейингиси кўндаланг туравериб зериктириши мумкин. Ўтмишдаги хатоларни эсланг. Агар улар такрорланаётган бўлса, бунинг чорасини топинг. Шунда ишларингиз яна юриша бошлайди. Тўғри, бир зумда ҳаммаси ҳақиқатга айланиб қолмайди. Босқичма-босқич яхшиликка албатта эришасиз. Бошқа шаҳарга қилинадиган сафар моддий манфаат келтиради.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун интеллектуал амалларни адо этишингиз тавсия қилинади. Фақат чарчадим деманг. Шундай пайтлар бўлганки, бугунгидан баттарроқ аҳволга тушгансиз ва албатта ғолиб бўлгансиз. Болалигингизда дўст тутинган бир инсондан қувончли хабар олишингиз мумкин. Шу баҳонада тутинган дўстингиз билан муносабатларингиз яна янгиланади. Бугун азартли ўйинлардан воз кечинг, инқирозга юз тутасиз. Саломатлигингизни асранг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

27 февралда ишларингиз кўп ва оғир бўлса, жамоавий тарзда бажаришга ҳаракат қилинг. Руҳан тушкунликка тушишдан сақланинг. Ҳеч бўлмаганда яқин инсонлар ёрдамга келади. Кун давомида шамоллаб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Об-ҳавога қараб кийининг. Кечқурун яқин инсонингиз билан бирор кафеда кечки овқатни тановул қилишингиз кутилмоқда. Пиёда сайр қилишни ҳам унутманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугунги кун осон кечмайди. Ҳеч ким сизни эшитишни хоҳламайди, ёрдам зарур бўлса, юзини терс бура бошлайди. Ҳа, шундай ҳолатлар ҳар бир одамнинг ҳаётида кузатилиши мумкин. Бунақанги ҳолатларда атайин иш қанчалар оғир бўлмасин, мустақилликнинг этагидан тутинг. Эзгу мақсадга албатта етасиз. Куннинг иккинчи ярмида оила ва фарзандлар билан боғлиқ стрессли лаҳзаларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

27 феврал куни атрофингизни ўраб турганларни обдон саралаб олишингиз талаб этилади. Сизга ёқмайдиган, кўнгли қораларни дўстлар ва танишлар рўйхатидан ўчириб ташласангиз мақсадга мувофиқ бўларди. Зарарли одатларни ҳам қувиб солинг. Тўғри, улардан бир кундаёқ қутулиб бўлмаслиги мумкин. Лекин кескин кураш бошласангиз, тез орада халос бўласиз. Саломатлигингиз бугун панд бермайди.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Иш фаолиятингиз давомида ёқимсиз лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Бу штат қисқариши, маош миқдори камайтирилиши ёки мукофот пуллар берилишининг тўхтатилиши билан боғлиқ бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам мақсадга етади. Муваффақиятсизликка дуч келишмайди. Оиласизлар ниҳоят тўй тараддудини кўришга тушса, яхши бўларди.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

27 февралда ҳаётга, дунёга, иш ва шахсий ҳаётга реал кўз билан боқишингиз тавсия этилади. Иллюзиядан қочинг. Ундан кўра иш бажириш ҳаракатига тушинг. Оиласизлар муҳаббатда ташаббускор бўлишлари лозим. Шунда романтика сизнинг ихтиёрингизда бўлади. Айримлар кечки пайт сафарга отланиши кутилади. Сафар сизга қўшимча куч ва моддий манфаатдорлик ҳадя этади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади