Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…

2

 

 

ОЗОДАХОН
(Тошкент тиббиёт академияси кардиология бўлими ҳамширасига ҳазил шеър…)

 

* * *

 

Ҳамшира қиз қаймоқ девдим, ихлос эди,

Қарашлари қувлоқ девдим, эъзоз эди,

Билгани бир қийноқ девдим, ҳақ рост эди,

Озодахон, ман хастани қийнамагин,

Севмайман деб асабимга ўйнамагин.

 

* * *

 

«Ака»ладинг, ака бўлиб қолаёздим,

Кўп лаб бурдинг, бўларимча бўлаёздим,

Нишларингдан сал бўлмаса ўлаёздим,

Озодахон, ман хастани қийнамагин,

Севмайман деб асабимга ўйнамагин.

 

* * *

 

Тун. Ит ҳурмас, карвон ўтмас, мен ўтаман,

Қоронғидан қўрққан номард, тек кутаман,

Деразангга тошлар отиб уйғотаман,

Озодахон, ман хастани қийнамагин,

Севмайман деб асабимга ўйнамагин.

 

* * *

 

Оҳ, қанийди, бўйингга бир бўйласайдим,

Сени обдон ҳансиратиб қувласайдим,

Фақат сенинг ноғорангга ўйнасайдим,

Озодахон, ман хастани қийнамагин,

Севмайман деб асабимга ўйнамагин.

 

* * *

 

Мана, қара, тек турибман, елганим йўқ,

Ҳали қайноқ бағирчангга тўлганим йўқ,

Мен «ТОШМИ» га қийноқ учун келганим йўқ,

Озодахон, ман хастани қийнамагин,

Севмайман деб асабимга ўйнамагин.

Олимжон ҲАЙИТ

 

 

 

loading...

2 ФИКРЛАР

  1. Ассалому алайкум!
    Фейсбукда Она Мехри Нриддин Исмоиловнинг «Табиб» асарини Олижон Ҳайит авторлигида чоп этган. Она Меҳридан сабабини сўрасам Олимжон Ҳайитдан сўранг деб жавоб берди. Аниқлик киритишингизни сўрайман.

    • «Табиб» асари Нуриддин Исмоиловники. Сайтимизда ҳам муаллиф кўрсатилган. Фақат сайтга бу асарни Олимжон Ҳайит жойлаштиргани учун баъзилар муаллифни адаштираётган бўлиши мумкин.

Comments are closed.