Ироқдаги қамоқхонада ўзбекистонлик аёл маҳбуслар сақланмоқда

0

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги қамоқхоналарда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва бошқа давлатларнинг фуқаролари (аёллар) сақланмоқда.

Россиянинг Ироқдаги элчиси Максим Максимовнинг айтишича, Бағдод қамоқхоналарида Россиянинг 64 фуқароси 58 боласи билан сақланмоқда. Ҳозир уларни юртига қайтариш ишлари якунига етиб қолгани айтилган.

Элчининг айтишича, қамоқхоналардаги аёл маҳбусларнинг болалари Ироқ, Сурия ва Туркияда туғилишган. Балки ўзбекистонлик аёл маҳбусларнинг ҳам болалари бордир, элчи бу ҳақда маълумот бермаган.

«Niyozov News» блогидан олинди.

loading...