Қувасойда №11- мактабнинг 11- синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди…

0

 

Сўнгги маълумотларда айтиладики, исми-шарифи сир тутилаётган ўқувчи қиз ўзи яшайдиган уй балкони устунига ўзини осган. Жонига қасд қилишда йўғон матодан фойдаланган. Қариндошлардан бирининг айтишича, қиз жонига қасд қилишдан олдин онасига «Мени кечиринг» деган жумла битилган видолашув мактубини қолдирган. Мактабдаги муаллимлар ҳам бу қизнинг ўзини тутишида, ҳатти-ҳаракатларида ҳеч қандай шубҳали ҳолатлар кўзга ташланмаганини таъкидлашди.

Ҳозирги пайтда ушбу иш билан Қувасой шаҳар прокуратураси ходимлари шуғулланмоқда.

 

loading...