«8 март куни дазмол, чойнак ва чангюткич сотмаймиз!»

0

Ўзбекистондаги маиший техника савдоси билан шуғулланадиган бир дўконлар тармоғи 8 март куни ва унинг арафасида чангюткич, дазмол ва электрон чойнак сотмаслигини маълум қилди.

—Биз ҳар йили 8 мартда маиший техникалардан дазмол, чойнак ва чангюткичлар сотуви кескин ортганини кўрамиз. Албатта, улар кундалик ҳаётда зарур бўлган нарсалар, лекин гўзал аёлларимизга байрам совғаси бўла оладиган матоҳ эмас. Биз 8 мартда ҳар бир аёл учун алоҳида совға олиниши тарафдоримиз.

Магазин эгалари байрамда аёлларни телефон, планшет, ноутбук ёки шахсий фойдаланадиган бошқа маҳсулотлар билан қувонтириш кераклигини айтмоқда.

loading...