КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Офисда раҳбарнинг ҳайдовчиси зерикканидан компьютьерда «машиналар пойгаси»ни ўйнаб ўтирарди. Раҳбар чиқиб келиб унинг ўйинини томоша қилган бўлди-да, деди:

— Агар мени ҳам шундай пала-партиш машина ҳайдаб олиб юрадиган бўлсанг, аллақачон сени ишдан ҳайдаган бўлардим!

Ҳайдовчи:

— Менинг манави компьютердагидек шахсий «БМВ»им бўлганида, ҳаётда сизга ҳайдовчи бўлиб ишга ёлланмаган бўлардим.

 

* * *

 

Янги бойнинг боласи отасига деди:

— Дада, айланишга кетяпман, пул беринг!

— Бор, шкафда турибди, олавер!

— Қанча олай?

— Икки сантиметр етар?..

 

* * *

 

Яқинда гапирадиган кир ювиш машинасини ишлаб чиқаришди. У қуйидаги тартибда ишлайди:

— Кийимларни ичимга солинг! Раҳмат!.. Ие, кўйлак ёқасига лаб бўёғи қаердан тега қолди!.. Мақсуда-а-а-а-а!.. Эрингнинг кўйлаги ёқасига бегона аёлнинг лаб бўёғи тегиб қолибди!..

 

* * *

 

Йўловчи стюардессадан сўради:

— Нега учувчиларингиз чап елкалари оша тупуриб қўйишди?

— Олдимиздан қора мушук ўтиб кетди.

— Ие, осмонда мушук қаердан пайдо бўлди?

— Ўзга сайёраликлар ташлашибди.

 

* * *

 

— Ошна, одам ҳам шунақа бепарво бўладими?

— Нима қилибман?

— Шарманда бўлдинг-ку!

— Қанақасига?

— Кеча хотиним сени Тожиниса қўшмачиникида кўриб қопти.

 

* * *

 

Врач:

— Бурнингизни кичрайтириш минг доллар туради.

— Дўхтир, арзонроқ йўли йўқмикан?

— Бор, бунинг учун сиз катта тезликда симёғочга бориб урилишингиз керак бўлади.

 

* * *

 

Футбол матчи. Биринчи таймдан сўнг танаффусда ҳимоячи мураббийга деди:

— Мени алмаштиринг! Ортиқ бу жамоага қарши ўйнай олмайман!

— Нега?

— Ҳужумчиси шунақа тез чопарканки, бирор мартаям оёғига тепишга улгура олмадим.

 

* * *

 

Икки мактабдош дўст учрашиб қолишди.

— Сен қаерда ишлаяпсан?

— Ўликхонада ўлик ювяпман.

— Яхши тўлашадими?

— Нима десамийкин? Еттитасини юваман, саккизинчиси ўзимники.

 

* * *

 

1. 09. ойдаги газетада берилган эълон:

— 40 килога оздим. Ёрдам бераман. Ойшахон.

1. 10. ойдаги газетада берилган эълон:

— 50 килога оздим. Ёрдам беринг! Ойшахон.

 

* * *

 

— Бир кунда 20 килога озишни истайсизми?

— Бир ҳафтада миллионерга айланишни орзулаяпсизми?

Шу ва бошқа нарсалар ҳақида сиз «Худо билади» деган журналимизни ўқиб билиб оласиз.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...