«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «Усмон I га рад жавоби беришга жазм этган канизак»

1

 

Усмонийлар империяси асосчиси шоҳ Усмон I тахтга ўтиргач, ўз ҳарамини ташкил этиш ҳаракатига тушган. Бу дунё миқёсидаги ҳукмдорларга хос одатий анъана эди. Аммо бошқалардан фарқли ўлароқ, Усмон Ғози ҳарамга фақат ўзига тўқ бейларнинг қизларини қабул қилган. Шунга қарамай, тарихий маълумотларда бу ҳарамдан қашшоқ бир қиз, қул ҳам ўрин ола билганини ёзишади. Маълумот беришларича, исми-шарифи ҳануз сирлигича қолиб кетган бу қиз ҳусн-у жамолда, ақлда тенгсиз эди. Усмон Ғозидек қудратли ҳукмдор эса бу қул қизни севиб қолган. Аммо унга эришиши осон кечмаган. Ҳали ҳарамда пайдо бўлмай туриб, ҳукмдор унинг қашшоқ оиладанлигини билиб туриб совчи қўйган. Совчилар эса қуруқ қўл билан қайтишган. Қиз ҳукмдорга тегишдан бош тортибди.

— Мен фақат ўзим севган кишигагина турмушга чиқаман, — дебди совчиларга қиз. — Менга эркакларнинг бойлиги, қудрати умуман қизиқ эмас…

Албатта, Усмон Ғози бундай рад жавобини кутмаганди. Қиз албатта унга хотин бўлишини, ҳарамда яшашини хоҳлаганди. Қизни ўғирлаб кетишга мажбур бўлди. Ўша давр одатига кўра, агар қиз бола қаллиқнинг хонадонида уч кун яшаса, валломати ҳам уни олиб кетишга ҳақли эмасди. Олиб кетмасди ҳам. Чунки бу қиз эр кўрган ҳисобланарди. Қайтариб олиб кетиш унинг ота-онаси учун шармандалик саналарди. Ўша-ўша қиз Усмон Ғозининг саройида қолиб кетди. Улар шариат қонунларига кўра никоҳ ўқитишди. Бир умр бахтли ҳаёт кечиришди.

 

 

1 ТА ФИКР

  1. Nimaga tarixiy voqeani huddi yosh bolaning ertagidek qilib yozgansizlar, maqolani batafsil va qiziqarliroq qilib tayyorlash kerak edi.

Comments are closed.