Бас! Етар! Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари етарли!!!

0

Сизнингча, бу ҳолатлар кўпайиб кетгандек туюлмаяптими? Тўғриси, менинг энди жаҳлим чиқа бошлаяпти! Нима бу энди модага айландими? Биттаси ҳоким адолатсизлик қилгани учун намойишкорона ҳокимият биноси олдида ўзига ўт қўйса, биттаси отасининг қаттиқроқ сиқувидан кейин ўзини осса, бундан ўртоқлари ҳам ранг олса, яна бири эса университетдаги домласининг қаттиқроқ сўровидан кейин шу йўлни тутса, яна бир аёл эса қайнонасининг зуғумига чидай олмай, ўзи тугул болаларини ҳам анҳорга отса (яна ўзи тирик қолганмиш, жонҳолатда тирик қолиш учун ҳаракат қилгандир-да, болалари эса увол бўлиб кетди).

Қачонгача биз буларни пуф-пуфлаб, «Бечора, шунга мажбур бўлибди-да!» деб ачинамиз. ОАВ орқали яхшилаб реклама қиламиз. Шу ҳам энди чорами? Ислом динида ўз жонига қасд қилиш қотиллик билан тенглаштирилган. Уларга жаннат харом қилинган. Нима, ҳаётларининг қадри йўқми? Ҳатто энг ёмон уруш йилларида ҳам оналаримиз бир бурда нонга зор бўлиб қолишганида амаллаб болаларини тўйдиришга уринганлар, омон қолишга ҳаракат қилганлар. Ўшанда болалар ҳам битта-иккита бўлмаган. Ўнлаб болаларини шу қийинчилик йилларидан олб чиқиб кетишган. Чунки ҳаётнинг ўзларига берилган омонат эканлигини, омонатга эса хиёнат қилиб бўлмаслигини тушунишган. Ҳозиргилар-чи, эри сал қовоқ-тумшуқ қилса ҳам болаларини етаклаб, поезд йўлга қараб чопади.

Бас! Етар! Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, бир марта ўз жонига қасд қилганларга қарши курашишнинг жиддийроқ йўлларини қўллашимиз керак. Токи бошқаларга ҳам ўрнак бўлсин. Керак бўлса, руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштириш лозим. Шунда ҳаётининг қадрига етадиган бўлади.

 

loading...