Динда саволим бор: «Ҳалол тамғали вино ҳақиқатдан ҳам ҳалолми?»

0

Савол: 

– Ассалому алайкум! Устозлар, мен интернетда ўқиб қолдим. Ҳалол тамғаси босилган винолар бор экан. Шулар ҳақиқатдан ҳам ҳалолми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Динни мазах қилиш шу даражага етдики, шариатга мувофиқ сўйилмаса ҳам ҳалол тамға боссак одамлар ейишавераяпти, энди ҳаром нарсаларга ҳам босиб кўрайликчи улар ичишаверса керак деб буни ҳам қилишиб кўришмоқда. Аввалроқ балиқни Бисмиллаҳ айтиб сўйиш шарт бўлмасада пакетларига “ҳалол” деб тамға босиб жўнатишаётган эди. Валлоҳу аълам!