Ҳабиб Нурмагомедов Рамзан Қодировга миннатдорчилик изҳор қилди

0

Ҳабиб Нурмагомедов Рамзан Қодировга ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали миннатдорчилик изҳор қилди. Сабаби Доғистон қишлоқларининг бирида содир бўлган ёнғиндан сўнг Рамзан Қодиров аҳолига моддий ёрдам кўрсатган.

«Доғистонга берган ёрдамингиз учун катта раҳмат ака! Ва бундай ёрдам биринчи марта эмас! Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин ва ҳар бир ишингизда омад тилайман», — дейди у Чеченистон раҳбарига.

Тисси-Ахитли қишлоғидаги ёнғин 1 март куни кечқурун содир бўлганди. Натижада 11 та уй бутунлигича ёниб кул бўлди. 6 таси эса қисман зарар кўрди. У ерда 64 нафар киши яшаган. Жароҳат олганлар, вафот этганлар йўқ.