Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари бир-бирларини миномётлардан ўққа тутишди…

0

 

Кашмир ҳудудида шу йил 4 март куни тахминан соат 03: 00 да Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида навбатдаги отишмалар юзага келди. Ҳиндистон мудофаа вазирлиги расмий вакили Девендер Ананднинг таъкидлашига кўра, биринчи бўлиб Покистон тарафи ўт очишни бошлаган. Ҳиндистон ҳарбий бўлинмалари ўқчилари бу ҳужумларга жавоб зарбаларини йўллашган. Бу билан Покистон ўт очмаслик режимини қўпол равишда бузган. Отишмалар эрталабки соат 06: 00 га қадар давом этган. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот тарқатилмаган.

Халқаро жамоатчилик вакиллари икки давлатга муаммога тинчлик йўли билан ёндашиш лозимлигини уқтиришмоқда.

 

loading...