“Хафа бўлиш йўқ” кўрсатуви ижодкорларига мурожаат: “Боладан фойдаланиш шартмиди?!”

5

Аброр Бахтияровичсиз ишини давом эттираётган «Хафа бўлиш йўқ» кўрсатуви ижодкорлари ҳазил қилиш чегарасини унутиб қўйган, кўринишади. Бу сафарги кўрсатувда улар Музаффарбек Мирзабековни қийин аҳволга солиб қўйишди. Қийин аҳволга солиш, бу ҳали юмшоқ қилиб айтганда! Сал қолса, инфарктга чалиниши мумкин эди.

Кўрсатув ижодкорлари Музаффарбекнинг фарзанди қатнайдиган боғча тарбиячиси билан тил бириктириб, боласи йўқолганига сал қолса ишонтираёзишди. Бундан бечора ота қай аҳволга тушганини тасаввур қилиш қийин эмас. Шунақа ҳам ҳазил бўладими? Кўрсатув ижодкорларига ҳазил қилиш учун бошқа мавзу қуриб қолганмиди! Улар сценарий тузаётганда унинг оқибатлари ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўришлари лозим. Акс ҳолда бир кун эмас, бир кун кўрсатув ёпилиб кетиши аниқ.

loading...

5 ФИКРЛАР

  1. Хазиллар жудаям кўпол, инсонларни уриштириб устидан кулиш керак эмас. Бу кўрсатувнинг бизга умуман кераги йўк, тугатиш керак.

  2. Xafa bo’lish yoq kursatuvi ijodkorlarga iltimos oxirgi vaqtlarda rosa inson asab sistemasiga, nafsoniyatiga,yuragiga ta’sir etish darajasigacha etib bormoqda. sizning qaltis hazilingiz inson umriga zavol etkazishini siz bilan shunday hazil qilishganda qanday harakat qilardingiz hech uylab kurdilaringizmi.

  3. Ҳақиқатдан ҳам хазиллари бир хил пайтлари чегарадан чиқиб кетади. Шу кўрсатувни бошливчиси ҳам ўзларининг хазилларига чидолмай шу кўрсатудаги бошловчиликни ташлади. Одамларга қандай озор етишини тушунди. Ҳар бир нарсани, хазилни ўз жойи, ўз вацқти бўлади.

  4. Ахмокона курсатув иккита ахмок чикиб олиб ахмокона курсатув куйишиб. АХМОКЛАР

Comments are closed.