БОЛАФУРУШ… (ёхуд Москвада ҳам одам савдоси урчиб кетди)

0

 

Яқинда Россия пойтахти Москва шаҳрида яшовчи 23 ёшли исми-шарифи сир тутилган аёл янги туғилган қизалоғини 1 миллион рубл эвазига сотувга қўйди. Харидорни болафуруш интернет сайтларидан топди.

Харидорлар шу йилнинг 5 март куни кўрсатилган манзилга қўлида талаб қилинган 1 миллион рубл билан кириб келишди ва аёл пулларни қабул қилиб олди. Харидорларнинг талабига кўра, аёл қизалоғига нисбатан ўз ҳақ-ҳуқуқларидан тамоман воз кечиши ҳақида тилхат ҳам ёзиб берди. Худди шу пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари уни қўлга олишди.

Ҳозирда болафурушга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни бошланган. Сотувга қўйилган чақалоқнинг тақдири ҳақида маълумот берилмаган.

 

loading...