8 МАРТ. БАЙРАМ ҲАЗИЛИ…

0

 

 

***

 

— Аёл дугонасидан сўради:

— Эринг 8 мартга нима совға қилди?

— Зирак, балдоқ. Сенга-чи?

— Квартиранинг калитини.

— Ў, зўр-ку! Қачон кўчасан янги квартирага энди?

— Билмадим. Ҳозирча квартиранинг калитини совға қилди холос. Квартиранинг ўзини ҳали сотиб олгани йўқ.

 

* * *

 

Болалар боғчасида 8 март байрами муносабати билан стол тузашди. Ширинликлар, ичимликлар бисёр. Ҳамма болалар хурсанд. Фақат бир болакай нуқул йиғларди. Тарбиячиси ундан сўради:

— Болажоним, нега йиғлаяпсан? Тинчликми?

Болакай баттарроқ йиғлаб жавоб қилди:

— Қорбобо келмади-ку!..

 

* * *

 

Еврейдан хотини сўради:

— 8 март байрамини ким ўйлаб топган экан-а?

— Клара Цеткин билан Роза Люксембург.

— Уларга 8 март байрами нега керак бўлдийкин ўзи?

— Адашмасам, улар гулфуруш бўлишса керак.

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Азизим, бугун 8 март байрами. Унутмадингизми?

— Нима?.. Яна-я???

 

* * *

 

8 март куни эр хотинига гулдаста тутқазиб деди:

— Жоним, сен мана шу гуллар каби гўзал ва ажойибсан!

— Мен олтин занжир каби гўзал ва ажойиб бўлсам керак деб ўйловдим.

— Йўқ, сен мана шу гуллар каби гўзал ва ажойибсан.

 

* * *

 

Эр хотинига бақирди:

— Менга қара, ўйнашларингни опкелишга опкелибсан уйга! Улар кетгандан кейин йиғиштириб қўйгин-да ҳаммаёқни! Мана, манави бўйинбоғ қайси ўйнашингники-а?

— Нима? Қанақа ўйнаш? Бу бўйинбоғни ўзингизга 23 февралда совға қилдим-ку!.. Ундан кўра, сиз айтинг, манави лаб бўёғи кимники-а?

— Вей, ҳаддингдан ошма! Бу лаб бўёғини сенга 8 март куни совға қилганман!

 

* * *

 

Еврей яқин дўстининг қизидан сўради:

— Сара, даданг сенга 8 март байрамида нима совға қилди?

— Дадам мен ва ойимга 200 доллардан пул совға қилди.

— Ў, қойил! Хўш, ўша пулларни нимага ишлатдиларинг?

— Ишлатмадик. Уйда «қора кун учун» деган қутичамиз бор. Ўшанга солиб қўйдик.

— Қойил! Офарин! Айтганча, даданг долларларни қаердан олибди ўзи?

— «Қора кун учун» деган қутидан.

 

* * *

 

Эр 8 март куни уйига келиб, қўлидаги ажойиб гулдастани хотинига тутқазиб деди:

— Хотинжон, 8 март байрами билан сени чин дилдан қутлайман! Мана бу гулдаста сенга!

— Раҳмат, азизим, раҳмат!

— Мана бу пулларингнинг қайтими! Уларниям олиб қўй!

 

* * *

 

Еврей аёли 8 март куни эрталаб эрига деди:

— Изя, бугун менга гулдаста совға қилмай турасан!

— Нега, хотинжон?

— Байрамдан кейин совға қиларсан. Байрамдан кейин гулларнинг нархи пастлаб кетади.

 

* * *

 

8 март куни эркак астойдил идиш-товоқ юваётган хотинига деди:

— Жоним, ахир, бугун байраминг! Мириқиб дам ол! Қолганини эртага ювиб қўярсан!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 

loading...