Байрамдан аввалги арафа кунида ходимлар неча соат ишлаши керак?

0

Ҳар доим байрам кунлари арафасида, айниқса, аёллар тадорик кўриш учун ишдан эртароқ кетишга эҳтиёж сезишади. Айрим раҳбарлар бунга ижозат беришади, айримлари эса йўқ. Хўш, қонунчилигимизда бу ҳолат бўйича имтиёз кўзда тутилганми?

Ҳа, албатта.

Қонунчилигимизга биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Адлия Вазирлигининг «huquqiyaxborot» каналидан олинди.