Чехияда шер қафасга кириб борган эгасини тилкалаб ташлади…

0

 

Фожиа Чехиянинг Злинский ўлкасига қарашли Здехов қишлоғида юз берди. 34 ёшли Михал Прасек ҳовлисига иккита қафас ўрнатиб, бирида эркак, иккинчисида урғочи шерни асрарди. Аммо ваҳший ҳайвонларни уйида асраш учун лицензияси йўқлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тарафидан сиқувга олинган. Қишлоқдагилар ҳам бундай хавфли жониворларни сақлаётганидан норози эдилар. Кўп маротаба маҳаллий раҳбарларга арз ҳам қилишган. Қолаверса, яқинда урғочи шерни кўчада арқонга солиб сайр қилдираётганда, велосипедда келаётган йигит унга урилиб кетиб, балога қолган. Йигитни урғочи шер тирмалаб ташлаган. У жиддий тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганди.

Марҳумнинг хонадонига етиб келган полициячилар иккала шерни ҳам отиб ўлдиргачгина, Михалнинг тилкаланган жасадини қафасдан олиб чиқишди.

 

loading...