Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 8 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

8 март байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишингиз, шахсий ҳаёт билан боғлиқ қўшимча билимларга эга бўлиш учун ҳаракатлар содир этинг. Омадга эришишингиз учун кафолат деярли йцўқ. Агар интилувчан ва меҳнатсеварга айланмасангиз, моддий аҳволингизнинг мазаси қочиши мумкин. Шу масалада кун давомида тасодифий суҳбатдошлардан бири сизга қимматли маслаҳатлар бериши кутилади. Шундан кейин кўплаб масалаларга оптимистларча боқа бошлайсиз. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий амал қилишни унутманг. Ўзингизни асранг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

8 мартда билинг, юмшоқ дивандан бошқа ёқимли нарсалар ҳам кўп. Масалан, севимли хоббингиз. Бугун бировларнинг файласуфона маслаҳатлари сизга ҳеч бир жабҳада ёрдам бера олмайди. Иш бўладими, шахсий ҳаётми, ўзингиз мустақил тарзда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Куннинг иккинчи ярмида айримлар сафарга отланиши мумкин. Сафар сизга моддий манфаат ҳадя этади. Кечқурун кўпчилик дўстларимиз эски қадрдонлар билан биргаликда вақт ўтказишади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун бажарадиган ишларингиз қанчалар мураккаб ва оғир бўлмасин, жавобгарликдан, масъулиятдан қочманг. Керак бўлса сизга дўстлар, қондошлар ва танишлар ёрдамга келади. Оилалилар фарзандларининг қайсидир бири билан баҳслашиб қолиши мумкин. Масалага уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда ёндашишингиз тавсия қилинади. Кечқурун оилангиз даврасида дам олинг. Оиласизларни романтика кутиб қолади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

8 март куни оила қурмаганлардан кимдир етти ухлаб тушида ҳам кўрмаган ажойиб бир инсон билан учрашиб танишади. Ишонинг, сизнинг муҳаббатингиз, келгуси бахтингиз худди ўша инсон. Аммо ҳаяжонларингизни сир тутишга ҳаракат қилинг. Реалистларча ҳаракатлар содир этинг. Молиявий масалада тежамкорлик талаб этилади. Харидларнинг энг муҳимларинигина амалга оширинг. Шунда инқироз сизни четлаб ўтиши мумкин.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Истакларингиз, орзуларингиз бир олам. Шуларга фаолликни ҳам қўшиб қўйсангиз, истаклар ҳаракатга келиши ва ҳақиқатга айланиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда жиддий хатога йўл қўйишингиз кутилмоқда. Агар шу хатога йўл қўйсангиз, омад сиздан юз ўгиради. Заҳирадаги пулларни сандиқдан чиқариб олишингизга тўғри келади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Об-ҳавога қараб кийининг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

8 мартда қадрдонлар, дўстлар, қўшнилар, яқин танишларга характерингиздаги минус жиҳатларни намойиш этишдан сақланинг. Бу бориб-бориб катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Агар қаергадир бормоқчи ёки жиддий харидларни амалга оширмоқчи бўлсангиз, дўстлардан бирини ҳамроҳ сифатида қўшиб олинг. У сизга қимматли маслаҳатлари билан асқотиб қолиши тайин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичишлари тавсия этилади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун катмондаги бойликларни эмас, маънавий бойликларингизни барчага намойиш этинг. Айниқса, ёнингизда севимли инсонингиз бўлса, маънавият жуда керак бўлади. Қайсидир ишларни бажариш жараёнида эски принципларингизга содиқ қолган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кечки пайт хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Тотли суҳбатлар кайфиятингизни кўтариб, сизга руҳ бағишлайди албатта.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

8 март куни ҳар бир қадамингизни объектив баҳолашингиз зарур бўлади. Сизни бир умр қўллаб-қувватлаб келган одамларни танқид остига олишдан сақланинг. Иш иш билан-у, аммо ҳар бир ўтаётган лаҳзадан лаззат олишга ҳаракат қилинг. Молиявий муаммолар бугун фақат сизнинг фойдангизга ижобий ҳал бўлади. Муҳаббатда эса шубҳалар, жаҳлдорликдан ўзингизни ола қочинг. Соғлиғингиз панд бериши мумкин. Арзимас шубҳалар саломатлигингиз ёмонлашувига арзимайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун ўта оғир юмушларни бажаришдан ўзингизни олиб қочинг. Агар ишларингиз юришмаса, асабийлашишдан сира фойда йўқ. Ташланг-у, дам олинг. Молиявий масалада таваккалчиликка йўл берманг. Бу аҳволингизни баттар оғирлаштириб қўйиши мумкин. Тадбиркорлар бугун кечки пайт муҳим бир лойиҳага пул тикишлари кутилади. Лекин жуда эҳтиёткор бўлишингиз керак. Арзимас хато ҳам муваффақиятсизлик гаровига айланиши ҳеч гап эмас.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

8 мартда қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш тутинг. У сизга шубҳали ишларни ҳам албатта айтиб беради. Ўзингизга яхши таниш бўлмаган одамлар билан ҳамкорлик қилманг. Ундайлар бир лаҳзанинг ўзида сизни чув тушириб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Муҳаббатда ҳам ясама хушомадлар ва изҳорлардан нари бўлинг. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланишлари мумкин. Сафарингиз бехатар бўлади. Тўғри овқатланишга эътибор қаратинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кунингиз анча оғир, чалкаш ишларга бой кечади. Бу йўлда жуда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия қилинади. Шахсий бизнесига эга дўстларимизни айрим ҳамкорлар алдашга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Агар қалбингизга, тафаккурингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўрсангиз, алданишлардан, жанжалли лаҳзалардан нари бўласиз. Ҳатто, рақобатчиларни ҳам чангингизда қолдириб кетасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

8 март куни кайфиятингиз минусга тушиб қолган бўлса, пулни тежаб ўтирманг. Дам олинг, ёқимли харидларни амалга оширинг. Қиз-жувонлар гўзаллик салонига бориб келишса ҳам кайфиятлари асл ҳолига тушган бўларди. Билинг, кунни қанча енгил кечиришга уринсангиз, ўзингизни шунча яхши ҳис эта борасиз. Кечқурун телефон орқали бир одам билан жиддий суҳбат кутади. Бу суҳбат ҳам баҳс-мунозаралардан иборат бўлиши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади