Қўқонлик йигит автомобилда уйдан чиққан-у, изсиз ғойиб бўлган…

0

 

Шу йилнинг 6 мартида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Ёрқинжон Омонбоев ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига мурожаат этиб, 4 март куни 22 ёшли ўғли Жасурбек Даминов «Lacetti» (давлат рақами 40 U 050 QA») автомобилида уйдан чиққанича, қайтмаганини маълум қилди. Ташкил этилган тезкор тадбир натижасида Жасурбек ҳайдаб кетган автомобил Чархий кўчасидаги автомобилларни ювиш шоҳобчаси ёнидан топилди. Автомобил техник жиҳатдан соз эди. Аммо Жасурбекнинг ўзини топа олишмади. Ҳозирги кунда ҳам у милиция ходимлари тарафидан қидирилмоқда. Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси фуқаролардан мабодо Жасурбекни кўрган бўлишса ёки қаердалигини билишса, албатта «102» рақами орқали хабар беришлари сўрайди.