ДАҲШАТЛИ ЖАРОҲАТЛАР (ёхуд яримта бошли одам…) (Кўнгли бўшлар қарамасин)

0

 

Лотин Америкаси мамлакатларидан бирида яшовчи Карлос Родригес 2010 йили шахсий автомобилида даҳшатли автоҳалокатга учради. Зарба шу қадар кучли бўлдики, у олд ойнадан ташқарига учиб чиқиб кетди.

Родригесни беҳуш ҳолда касалхонага олиб боришди. Афсуски, бош қисмининг ярми деярли йўқ бўлиб кетганди. Шунда нейрожарроҳлар, нейропластик жарроҳлар ўзаро келишиб, йигитнинг ҳаётини сақлаб қолишга аҳд қилишди. Бошнинг йўқ қилинган қисмига пластик мато ўрнатишди. Тўғри, шунда ҳам Родригеснинг боши бутун бўлгани йўқ. Шунга яраша ҳаёти сақлаб қолинди. Ўшандан бери таниганлар, дўстлар Родригесга «яримта калла» деб лақаб қўйиб олишган.

 

ХИТОЙДА 31 ТА БАРМОҚЛИ БОЛАКАЙ ЯШАЙДИ

 

Барчамиз биламиз, одамнинг қўл ва оёқларида ўнтадан бармоғи бор. Ҳисобласак, улар сони 20 тага тенг бўлади. Аммо Хитойда Хонхон исмли уч ёшли бола истиқомат қилади. Унинг қўлларида жами 15 та, оёқларида 16 та, жами 31 та бармоғи бор. Тиббиёт тилида бу ҳолат «Полидактилия» деб аталаркан. Врачларнинг айтишича, бу хасталик билан дунёда бир миллион кишидан биттаси туғилиши мумкин. Қолаверса, бу ҳолатга фақат жарроҳлик амалиёти ёрдамида барҳам берилади. Фақат бу амалиёт жуда қиммат тураркан. Хонхоннинг ота-онаси эса ўртаҳол бўлгани сабабли бундай қимматбаҳо жарроҳлик амалиётига қурби етмаган.

 

 

 

 

loading...