Лотереяга 273 миллион доллар ютиб олган эркак пулини бегона билан бўлишади

0

 

«ForumDaily». нинг хабар беришича Нью-Жерсида лотерея ғолиби бўлган эркак нотаниш инсон сабабли 273 миллион долларлик мукофотини қўлга киритган.

54 ёшли Майк Вейрски Филлипсбургдаги QuickChek дўконидан лотерея чиптасини харид қилган лекин чалғиганча чиқиб кетган. Дўконга қайтиб борганида унинг чипталарини нотаниш йигит  ходимларга қайтариб берганини кўрган.

«Мен виждонли одамлардан миннатдорман, бундайлар ҳозир йўқ деб ўйлагандим. Мен ўша йигитни излаяпман, унга миннатдорчилик билдирмоқчиман ва у билан пулларимни бўлишмоқчиман», — дейди у.

Ютуқ пули барча солиқларни инобатга олган ҳолда 162 миллион долларни ташкил қилган.

Ғолиб ушбу пуллар эвазига ўзи ва онасига автомомбил сотиб олишни шунингдек, онасининг уйини таъмирлаб беришни режалаштирмоқда.

 

loading...