«Қутурган» жиноятчи саратондан вафот этди!

0

Узоқ йиллар давомида содир этган мудҳиш жиноятлари билан машҳур бўлган рецидивист-маҳбус Фарид Бамуҳаммад Брюсселдаги госпиталлардан бирида саратон хасталиги туфайли вафот этди. “Қутурган” лақаби билан танилган бу инсон 2015 йилдан буён ушбу хасталик билан курашиб келарди. Айни сабаб билан у белгиланган вақтларда қамоқхонадан госпиталга ўтказилар ва зарур муолажаларни олгач ортга қайтариларди.
Фаридни 2005 йил августда бутун дунё таниган эди. Ўшанда у Брюссел марказидаги бинолардан бирида икки нафар аёлни салкам икки сутка давомида гаровда ушлаб турган эди.
“Қутурган” илк маротаба 1987 йилда одам ўғирлаганлиги учун панжара ортидан жой эгаллаган эди. 1997 йилда эса содир этган қотиллик жинояти учун 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган, бироқ муддатидан аввал озодликка чиқарилган эди. Содир этган сўнгги жинояти учун 2016 йилнинг мартида суднинг қора курсисига ўтирган рецидивист узоқ йиллар давомида Бельгиядаги деярли барча қамоқхоналарда ўтириб чиққан эди. Қамоқхона нозирлари учун ушбу “қутурган” жиноятчи билан мулоқотда хавфсизлик эҳтиёт чораларини қўллаш бўйича алоҳида йўриқнома ишлаб чиқилган эди. Мисол учун, уни кузатиб боришда одатдагидек бир нафар эмас, икки нафар зобит ҳамроҳлик қилиши ва уларнинг иккаласи ҳам фавқулодда ҳолатлар учун мўлжалланган мобиль қурилма орқали марказ билан алоқада бўлиб туриши шарт эди.
Кўриниб турибдики, Фарид Бамуҳаммадни сақлаш қамоқхона нозирлари учун бориб турган даҳмаза, бунинг устига ҳаётлари учун ҳам хавфли бўлган. Шу сабаб 2009 йилда Намюр шаҳридаги қамоқхона нозирлари “Қутурган” жиноятчини деб икки кунлик иш ташлаш уюштиришганлигини тўғри тушунса бўлади. Иш ташлашга Фарид Бамуҳаммадни бошқа қамоқхонадан Намюр қамоқхонасига ўтказиш тўғрисида чиқарилган қарор сабаб бўлганди.

loading...