Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 12 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Атрофдагиларнинг диққат марказида бўлиш учун кучни ҳам, имкониятни ҳам аяманг. Ўзингизни хаёлан ҳам камсита кўрманг. Бу нарса иш унумига салбий таъсир кўрсатиб, эзгу ниятларни амалга оширишда тўсиқ вазифасини ўташи мумкин. Бугун молиявий муаммоларни бартараф этишда жиддий мушкулотлар туғилиши кутилади. Лекин қарз ола кўрманг. Имкон доирасида ўз пулларингиздан фойдаланишга ҳаракат қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

12 март куни ҳаётингизда позитив танаффуслар юзага келиши мумкин. Гарчи мартабангиз шу баҳонада энг юксак чўққиларга парвоз қилмаса-да, зиён кўрмайсиз. Асосийси, иш суръатини пасайтирманг. Рўзғорингизда пайдо бўладиган айрим муаммоларни йўл-йўлакай ҳал эта борсангиз ҳам бўлади. Бусиз уйдагиларингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун ёлғиз қолинг ва ташқи кўринишингизни тартибга келтириш амалларини адо этинг. Бу аёлларга тегишли бўлиб, гўзаллик салонига чиқиб келишингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётда барча нокерак буюмлар, одатлардан воз кечинг. Муҳаббатда рашк деган балони яқинингизга йўлата кўрманг. Айримлар кечки пайт хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Сафар ҳар жиҳатдан қизиқарли кечишига шубҳа йўқ.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

12 мартда асосан ўзгаларнинг муаммоларини ҳал этиш пайида елиб-югурасиз. Кимларгадир қўнғироқ қилиш, кимлардандир нималарнидир илтимос қилиш билан вақт ўтказасиз. Аммо сира афсусланманг. Бошқаларга қанча кўп яхшилик қилсангиз, сизга худодан икки баробар мукофот келади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эски хатолар такрорланиш эҳтимоли бор. Шахсий бизнеси борлар бугун нимагадир катта пул тикишдан воз кечишлари керак.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Янги ва қолиб кетган ишларингизни тартибга келтириб олинг. Кун давомида оилавий дам олишга чиқсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Саломатлигингиз керагича мустаҳкам. Лекин эътиборсиз ҳам қолдирманг. Кўпроқ суюқликлар ичинг, овқатни меъёрида истеъмол қилинг. Танани чиниқтириш машғулотларига эътибор қаратинг. Спиртли ичимликнинг ёнига ҳам бора кўрманг. Кечқурун хонадонингизда қандайдир кичик байрам ташкил этилиши кутилади. Асабни асранг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

12 март куни ҳаётингизда янги қирралар очилади. Қувонарлиси, буни барча кўради, гувоҳ бўлади. Мартабангиз шу қадар тез юқорилай бошлайдики, ҳатто дўстларингиз ҳам сизга ҳавас билан қарай бошлашади. Куннинг иккинчи ярмида тадбиркорлар бообрў одамлар билан танишиш, хизмат сафарига жўнаш ва янги келишувларни имзолаш кабиларни бошдан ўтказишади. Бошқаларнинг молиявий муаммолари автомат тарзда ижобий ҳал бўлади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Ҳеч ким кутмаётган ерга боришингиз тавсия этилмайди. Бу ҳам иш, ҳам шахсий ҳаётингизга тааллуқли. Ҳар жабҳада сизни бугун танаффуслар кутиб қолади. Бардошли бўлинг. Бугун спорт билан шуғулланиш, севимли хоббига эътибор қаратиш ва табиат қўйнида дам олиб қайтиш хайрли кечади. Молиявий масалада эса муаммони ёлғизликда бартараф эта олмайсиз. Яхшики, дўстларингиз бор. Улар келиб ишингизни битириб беришади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

12 мартда эрталабоқ фавқулодда сафарга отланишингиз мумкин. Лекин ваҳимага тушишингиз асоссиз. Сафарнинг зиёнидан кўра фойдаси кўпроқ бўлади. Тушдан кейин қачонлардир сиз билан жанжаллашган узоқ қариндошлар меҳмон бўлиб келиши мумкин. Моддий аҳволингизга бугун барча ҳавас қилса арзийди. Кечқурун бемалол дўкон айланишингиз, ёқимли харидларни амалга оширишингиз мумкин бўлади. Омадингизни берсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Эрталаб қисқа муддатли, бироқ жуда қизиқарли саёҳатга чиқишингиз эҳтимоли бор. Шу саёҳат давомида энг ёрқин лаҳзаларни бошдан кечиришингиз мумкин. Агар йўлингизда янги танаффуслар пайдо бўлса, хавотир олманг. Бу ҳам яхшиликка. Суюкли инсонингиз билан орангизда муаммо бўлмайди. Оиласиз бўлсангиз, тўй тараддудини кўраверсангиз ҳам ярашади. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

12 март куни оила қурмаганларнинг айримлари бир кўришда муҳаббат туйғусини ўз кўнгилларидан кечиришлари мумкин. Шу билан бирга ушбу туйғу одамни қанчалар юксак манзилларга элтиб қўя олишига ҳам шахсан гувоҳ бўлишади. Ишда дангасаликка йўл берманг, фаол ва ташаббускор бўлинг. Пул масаласида баъзи тўсиқлар кўндаланг бўлиши кутилади. Аммо уларни деб хавотирланишга сира асос йўқ. Кечқурун сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Сафар бир умр ёдингизда қолади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Муаммоларингизни ўйлаб ҳадеганда ташвиш чекаверишингиз тавсия этилмайди. Бошқаларда сиздан ўн чандон кўпроқ муаммо бўлиши мумкин. Бу ҳақда бировларга арз ҳам қила кўрманг. Куннинг иккинчи ярмида амалга ошириладиган сафар шундай қайғули лаҳзалардан халос бўлишингизга ёрдам беради. Йўлда ажойиб бир ҳамроҳ пайдо бўлади. Кечқурун эса рўзғордаги муаммолар сергак тортишга мажбур этади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

12 мартда шон-шуҳратга элтувчи йўлларнинг барчаси сиз учун очиқ бўлади. Буни азалдан орзулардингиз. Марҳамат, қабул қилиб олинг. Ҳамкасблар, дўстлар ва қариндошлар билан муносабатларингиз аъло даражада кечади. Фақат саломатлигингизни назоратда ушланг. Кўриш ва бел масаласида муаммолар юзага келиши мумкин. Врач қабулига боринг. Ҳаммаси яхши бўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

loading...