ҚУШЛАР ҲАМ СУТ БЕРАДИМИ?..

0

 

 

Кўпчилигимиз «қуш сути» деганда, тухум кўпиртириб тайёрланган кондитер пишириқни тушунамиз. Ҳолбуки, табиатда кўчма маънода эмас, ўз маъносида ҳам қуш сути мавжуд. Паррандалар орасида полапонини сут билан боқадиганлари ҳам кўп. Масалан, кабутар ва мусичаларни бунга мисол сифатида келтирса бўлади. Шу қушларнинг ҳазм қилиш тизими текширилганда, жиғилдонларида сутга ўхшаш суюқлик ишлаб чиқариш жараёни кузатилган. Кейинги текширувлар курк бўлган қуш жиғилдонида олти кундан сўнг эпетилиал ҳужайралар кўпая бошлашини кўрсатди. Натижада ўн олтинчи кундан эътиборан қуш жиғилдонида сут ишлаб чиқарила бошланган. Сут секрецияси полапонлар тухумдан чиққач, яна 15 кунча давом этади. Бу муддат давомида полапонлар ана шу сут билан озиқланадилар.

 

 

loading...