Бугун Ўзбекистондаги энг йирик “Humo arena” спорт мажмуаси очилади!

0

Бугун, 15 март куни пойтахт Тошкентда Ўзбекистондаги энг йирик спорт мажмуаси “Humo arena” мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Икки йилдан буён қурилаётган “Humo Arena” мажмуасидан 12,5 минг ўринли кўп тармоқли муз аренаси, 200 ўринли машғулотлар майдони, тренажёр зали, спорт музейи ва кўплаб бошқа объектлар ўрин олган.

Бу ерда хоккей, шорт-трек, фигурали учиш, баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа турдаги беллашувлар ўтказиш мумкин. Бундан ташқари, байрам тадбирлари, концертлар, кўргазма ва форумлар ташкил этиш учун ҳам шароит яратилган.

Ҳа айтгандай маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, нутқ сўлаши кутилмоқда.