Нега бизда сериаллар қоқ ўртасида тўхтатиб қўйилади?

5

Ҳеч эътибор берганмисиз, сўнгги пайтларда нодавлат телеканаллари томонидан эфирга узатилаётган жуда кўп сериаллар қоқ ўртасида тўхтатиб қўйилиб, кейин давом эттирилмаяпти. Тўхтатишнинг ажойиб йўлини ҳам топиб олишган: биринчи мавсум тугади. Биринчи мавсум тугашга тугайдику-я, иккинчи мавсумни «туя гўшти еб кетади». Кутавериб тоқатлар тоқ бўлади. Бора-бора янги сериалларга алаҳсиб, унутиб юборади, киши. Лекин бошланган намойишни охиригача етказмаслик масъулиятсизлик эмасми?!

Тан олиш керак, айрим сериаллар ёшларга ёмон ўрнак бўлаётгани боис тақиқлаб қўйилди. Ҳатто экранлардан олиб ташланди. Бироқ нега телеканал муҳаррирлари шу сериалларни экранга қўйиш олдидан барча икир-чикирларигача ўрганиб чиқмайди, салбий ва ижобий таъсирини ўрганмайди. Уни ҳамма кўриб, атрофдан танқидлар ёмғирдек ёғишини кутиш шартми?

Шу масалани телеканал ижодкорлари яхшилаб ўйлаб кўришлари лозим. Сериал экранга қўйилгунча ҳижжалаб сараласинлар, майли. Бироқ у телеканал юзини кўрдими, охиригача давом этиши шарт. Акс ҳолда бу телетомошабинлар ҳислари билан ўйнашиш бўлади.

loading...

5 ФИКРЛАР

  1. Яхши мавзу кўтарилибди. Ҳақиқатдан ҳам телеканаллардаги сериалларни қўйишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш кеарк. Чунки минталитентга тўғри келиши керак-ку? Яна бир фикр ўзимизнинг тарихий шахслар тўғрисида ажойиб кино ва сериаллар ишлашса менимча хамма хурсанд бўлар эди. Ҳеч бўлмаганда менинг фикрим Кореа ва Хитой сериалларини қўйишса яхши бўлар эди.

  2. Ха тугри сериалларни охиригача намойиш килиш керак. Кахрамонларнинг такдири нима булдийкин деб одам зик булиб кетади ! Сериаллардан факат узимизга хос тарафларнигина оламиз! Уларни факат салбий томондан карамаслик керак!

  3. Бу сериаллар хаммаси борку телевизорда куриш шарт эмас телевизорда туркларни бир сериясин учга булиб курсатишади интернетга киринг хаммасин топасизлар бохонада турк тилинихам урганиб оласизлар.

  4. Бу сериаллар хаммаси борку телевизорда куриш шарт эмас телевизорда туркларни бир сериясин учга булиб курсатишади интернетга киринг хаммасин топасизлар бохонада турк тилинихам урганиб оласизлар.

Comments are closed.