Шафқатсизликнинг ўта даҳшатли мисоли: Масжидга қилинган ҳужум 17 дақиқа жонли трансляция қилинган! (+Видео)

0

Stuff портали хабар беришича Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн Крайстчерч шаҳридаги икки масжидга қилинган ҳужум оқибатида айнан нечи нафар инсон ўлганини айтмаган бўлса-да «кўплаб қурбонлар» борлигини тасдиқлаган

Маълумотларга қараганда масжидга ҳужум қилганлардан бири австралиялик 28 ёшли Брентон Таррантдир.

Энг дахшатлиси Таррант масжидга  қилган ҳужумни ижтимоий тармоқларда 17 дақиқа давомида жонли трансляция қилган.

Шу ўринда савол туғилади, инсоният шу қадар ифлослик даражасига кўтарилиб бўлдими? Ўз қилаётган жирканчли ишини очиқчасига эълон қилиш, бундан мағрурланиш, Аллоҳнинг уйига ҳужум қилиб бу ишни “ҳақ йўл” дея талаб қилиш ақл ноқислигидан бошқа нарса эмас!

Нашрдан қўшимча қилинишича, Таррант ижтимоий тармоқларда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ангела Меркельни ўлдиришга чақирган!

 

 

Моҳигул ДИЁРХЎЖАЕВА