22 март куни йирик бир астероид Ерга тегай-тегай деб учиб ўтади!

0

NASA яқинда аниқлаган йирик астероидлардан бири “EA2” жорий йилнинг 22 март куни она сайёрамиз яқинидан учиб ўтиши тўғрисида огоҳлантирди. Бу жараёнда астероид билан Ерни 305 минг километр масофа ажратиб туради. Бу Ой билан оралиқдаги масофадан 80 минг километрга яқинроқ, демакдир.
Диаметри 18 дан 40 метргача ҳажмда бўлган “EA2” астероиди сониясига 5 километр тезлик билан ҳаракатланмоқда.
2018 йилнинг сентябрида Ердан 5,87 миллион километр наридан учиб ўтган “SP1” астероидининг ҳажми 70-160 метрни ташкил этган эди.

loading...