ИСААК НЬЮТОННИНГ ҚИЁМАТ КУНИ ҲАҚИДАГИ БАШОРАТИ…

0

 

Дунёнинг машҳур математик ва физикларидан бири ҳисобланган Исаак Ньютон ўз даврида диний китобларни ўрганиш орқали қиёмат кунининг аниқ санасини башорат қилган экан. Унинг айтишича, бу фожиа 2060 йили содир бўлармиш. Ўшанда ер юзида бир одам пайдо бўларканки, у дунё халқларини бирлаштириб, янги ягона давлатни ташкил этаркан. Бу давлат яна 1000 йил мавжуд бўларкан.

Аммо ҳозирги замон олимлари Ньютоннинг бу башоратини қисман рад этган ҳолда қиёмат куни турли табиий офатлар кўринишида бўлишини айтишмоқда. Бунга улар иқлимнинг оммавий исиб кетиши, сув тошқинлари, магнитуда кучи деярли 12 баллга тенг ер силкинишлари ва яна бар қатор кўнгилсизликларни мисол сифатида келтиришди. Ньютоннинг башорати эса кўпроқ қиёмат кунига эмас, балки дунёнинг қайта тузилишига тўғри келишини таъкидлашди.

 

 

 

loading...