ОЛИС ЎТМИШГА ҚАЙТИШ БАҲОСИ 400 ДОЛЛАР ТУРАРКАН…

0

 

Бу ерда гап асосан Учинчи жаҳон уруши хусусида боради. Физик олим Жим Уилсоннинг изланишлар натижаси шуни кўрсатдики, Учинчи жаҳон уруши бошлангач, унга фақат электромагнитли бомба барҳам бера олади. Бомбани ясаш учун атиги 400 доллар маблағ зарур бўлади. Шунга яраша уруш тўхтайди. Лекин бомба портлагандан кейин одамлар кучли шовқинга гувоҳ бўлади. Шундан сўнг замонавий технология йўққа чиқади. Ҳатто, ўчириб қўйилган ёриткичлар, телевизорлар, компьютерлар ва бошқа ускуналар ҳеч қачон ишламас ҳолатга келади. Электр қуввати ҳам йўқ қилинади. Автомобиллар оддий темирга айланади. Шундай қилиб, одамлар 200 йил ортга қайтади. Ҳаётимизда на электр, на замонавий технология мавжуд бўлади.