17 март – ўзга сайёраликлар Ерга энг кўп ташриф буюрадиган кун!

0

Уфологлар анчадан буён 17 март куни одамлар жуда кўп ўзга сайёраликларга дуч келишини аниқлаб келишмоқда.

Масалан, 2006 йилда одамлар полицияга шу масалада жуда кўп марта мурожаат қилишган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уларни ичкилик ичиб олганликда гумон қилиб, сўзларига эътибор қилишмади. Бироқ эртаси куни ҳаммада фото ва видео исботлар пайдо бўлди. Материалларнинг ҳар бирида келиб чиқиши номаълум объектни кўриш мумкин.

Уфологлар 17 март куни Гудзон дарёсига энг кўп ўзга сайёралик ташриф буюришини аниқладилар. Биринчи марта у ерда ўзга сайёраликлар кемасини 1969 йилда кўришганди. Космик кема ярқироқ металл диск билан қопланган бўлиб, ерга қизил-кўкиш нур таратаётганди.

1988 йилда ўзга сайёраликлар ҳақида Вестчестер (Нью-Йорк штати)лик аҳоли хабар берди. Гувоҳлар фикрича, бу объект умуман овоз чиқармасдан 30 метр баландликда муаллақ осилиб турган.

Уфологлар ҳозирча ўзга сайёраликлар нега айнан 17 мартни яхши кўришини аниқлай олишганлари йўқ.

loading...