Ота-онасининг пулини ўғирлаб, қўшниларга улашиб чиққан болакай

0

Германиянинг Гессен шаҳрида 9 ёшли болакай ота-онасининг катта миқдордаги пулини топиб олиб, қўшниларига улашиб чиқди.

Бола квартирасидан 2,7 минг евро пули бор чамадон топиб олади ва қўшниларининг эшигини таққиллатиб, уларга 50 евродан улашиб чиқади. Қўшнилар унинг пулини мамнуният билан қабул қилишган. Ҳатто айримлари болакайни кичик совғалар билан ҳам сийлаган.

Бу ҳомийлик тадбири қўшнилардан бирининг полицияга хабар беришидан сўнг барҳам топди. Полиция тезда етиб келиб, бола бунча пулни қаердан олгани билан қизиқди. Ота-онаси етиб келгач, вазият ойдинлашди.

loading...