БИЛАСИЗМИ…

0

 

 

 

ҚОН, ПУЛ, ИЛОН КЎРИНИШИДАГИ ЁМҒИРЛАР ҲАҚИҚАТМИ?..

 

 

Ҳаётда нималар бўлмайди. Оллоҳ ҳануз ўзининг бандалар ақли етмас мўъжизалари билан ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этмоқда. Бу олис ўтмишда ҳам бўлган. Турли вақтларда, турли давлатларда ёмғир ўрнига тирик жониворлар, ёки пуллар ёғганига ҳам одамзод шахсан гувоҳлик қилган. Масалан, 1755 йил октябрда Швейцариянинг Локарно шаҳрида қон кўринишидаги ёмғир ёғган. Альп тоғларини эса қон рангидаги қор қоплаган. Хитойда 2008 йили қурбақалардан иборат ёмғир кузатилган.

1877 йил 15 январ куни Мемфис кўчаларига илонлардан иборат ёмғир ёғгани ҳам ҳақиқат. Илонларнинг аксарияти бир метр узунликка тенг бўлганлигига нима дейсиз.

Гондурасда ўн тўққизинчи асрдан бери тез-тез балиқли ёмғирлар ёғади. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Америкадаги шаҳарлардан бирига тез-тез ёмғир ўрнига қаймоқ ёғган.

1974 йили Англиянинг Беркшир шаҳридаги мактаб устига бир неча кун давомида қайнатилган тухумлар ёмғири ёғган.

1990 йили Японияга қарашли балиқчилар кемаси устига бир неча ўнлаб сигирлар осмон-у фалакдан келиб тушган. Кема оғирдан-оғир юкларни кўтара олмай, дарз кетган. Ҳануз мутахассислар бу иллюзиянинг асл сабабини топа олмай ҳалак.

1940 йил 17 июн куни Россиянинг Горький вилоятига қарашли Мещера қишлоғига ўн олтинчи, ўн еттинчи асрларда зарб этилган кумуш тангалар ёғган экан. Олимлар бу жумбоқнинг ҳам ечимини топа олишмади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 

loading...