Англиялик аёл гўшт ейишни бас қилганди, сочлари тўкилиб кетди. Наҳотки?..

0

 

Англия пойтахти Лондон шаҳрида истиқомат қилувчи Жессика Дрю исмли мусиқачи аёл вегетерианга айланишни орзу қиларди. Айтишгандики, вегетарианга айланса, саломатлиги янада яхшиланади, мустаҳкам бўлади. Дрю хоним олдинига сут маҳсулотлари истеъмол қилишдан тийилди. Кейинчалик ҳайвон гўшти ейишни бас қилди.

Аввал ўзини янада енгил ҳис этди. Ижобий ўзгаришларни сезаётгандек бўлди. Лекин орадан бир неча ҳафта ўтгач, сочлари тўкилиб кетди.

— Уйимнинг ҳаммаёғини соч босиб кетди, — дейди аёл. — Ўттиз ёшда бўлишимга қарамай, худди эллик яшар хотинга ўхшаб қолдим…

Шунга қарамай, Дрю барибир вегетарианликдан воз кечмади. Бир неча ойдан кейин эса негадир уйқуга тортаверадиган бўлди. Айниқса, эрталаблари кўзларини очолмай қолди.

Олимларнинг айтишича, аёл гўшт ва сут маҳсулотларини емай қўйгани учун ҳам сочлари тўкилиб кетган. Уйқу келавериши ҳам худди шу маҳсулотлар билан боғлиқ. Чунки гўшт таркибида кератин бор. Шу оқсил сочлар ва тирноқлар мустаҳкамлигини таъминлайди.

loading...