Банкка ўғирликка тушиб, омади чопмаган ўғри

0

Бир эркак қўлига пистолет олиб, Москва банкларидан бирини тунамоқчи эди. Аксига олиб у ерда нақд пул йўқ экан.

Бир нотаниш эркак юзига ниқоб ва кўзига кўзойнак тақиб, Ленинград проспектидаги «Почта Банк» филиалига ҳужум уюштирган.

Пистолетга ўхшаган қуролни почта ходимига ўқталган ўғрининг банкда нақд пул йўқлигини эшитиб, тарвузи қўлтиғидан тушди.

Ўз хатосини тушуниб етган босқинчи оёғини қўлига олиб, қуён бўлди. Ҳозирда полиция унга нисбатан қидирув эълон қилган.

 

 

 

loading...