Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 24 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Дам олиш куни бўлишига қарамай, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида янги ғоялар миянгизни чулғаб олиши мумкин. Уларни амалга оширишингиз учун имкониятлар ҳам бир дунё. Демак, тез орада шу ишга киришганингиз маъқул. Оиласизлар шахсий ҳаётида янги романтик лаҳзалар юзага келиши мумкин. Молиявий масалада эса бообрў танишларингиздан кимдир қўллаб юбориши кутилмоқда. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Асабни асранг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

24 мартда харажатларингиз кўпайгандан кўпайиши мумкин. Ана шунинг дастидан оилавий бюджетингиз сезиларли даражада жабр кўради. Вақтинчалик ишда ишлаётган бўлсангиз, доимий иш жойи топиш учун шошилишингиз тавсия этилади. Чунки вақтинчалик иш худди сув устидаги кўпикка ўхшайди. Оила қурмаганлар бугун муҳаббатнинг меҳридан, эътиборидан мамнун тортишади. Айримлар кечки пайт яқин манзилга сафар қилиши мумкин.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Кунингиз хотиржамлик ва сокинликда ўтади. Молияда ҳам, руҳиятингизда ҳам тўс-тўполонлар, ҳалокатли лаҳзалар кузатилмайди. Демак, дам олишингиз, дўстларингиз билан учрашиб кўнгил ёзишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда эса яқинларингиздан кимдир сизни танқид остига олиши кутилади. Албатта, бу танқиддан тўғри хулоса чиқарасиз. Орангизда жанжал келиб чиқмайди. Кечқурун қайсидир дўстингиз ёки танишингиз меҳмонга чақириш эҳтимоли бор.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

24 март куни ўзингиз учун энг яқин ва суҳбати ёқимли ҳисобланганлар билангина мулоқот қилинг. Шунда бугунги дам олиш куни учун мўлжалланган аъло кайфиятингизга путур етмайди. Саломатлигингиз ҳам кўнгилдагидек ҳолатда бўлади. Бугун мавсумий хасталикка йўлиққанлар учун иммунитетни кўтариш мақсадларига йўналтирилган муолажалар муваффақиятли кечади. Спорт билан шуғулланиш ҳам сизга ёқимли туйғуларни ҳадя этади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Муҳим ҳужжатларни расмийлаштиришга тўғри келса, ниҳоятда сергак бўлинг. Билиб-билмай йўл қўйилган хато қимматга тушиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида оилалилар барча яқинларини йиғиб оилавий байрам уюштиришса ҳам фойдадан холи бўлмайди. Байрамлар инсонларни бир-бирига янада яқинлаштиради. Кечқурун молиявий муаммоларингиз ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

24 мартда биринчи навбатда рўзғор ва хўжалик ишларига асосий эътиборни қаратишингиз талаб этилади. Бу юмушларни эрта тонгда адо этиб улгурсангиз, шахсий ишларингизни адо этишга ҳам вақт ажарата оласиз. Бугун муҳаббат изҳорлари, никоҳдан ўтиш ва ёқимли харидлар муваффақиятли кечади. Молиявий муаммоларни ўзингиз истагандек бартараф эта олмайсиз. Қўшимча даромад келтирадиган иш топишингизга тўғри келади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Баъзи дўстларимиз анча вақт олдин режалаштирган сафарни бугун ҳақиқатга айлантиришлари мумкин. Йўлларда тасодифий ҳамроҳлар ҳам ажойиб инсонлар бўлиб чиқади. Пулдан ҳам қайғурмасангиз бўлади. Моддий имкониятларингиз етарлича. Ҳатто, яқинларингиз учун совғалар сотиб олишга ҳам етади. Шахсий ҳаётингизда гармония ҳукм суради. У кайфиятингизни кўтаринки тарзда сақлаб қолишда катта ёрдам беради.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

24 март куни уй-жой, таъмир, қурилиш ва бошқа жойга кўчиш масалалари йўлингизга кўндаланг туриши кутилмоқда. Аммо уларни сира шошилмасдан, бор куч, имкониятларни сарфлаб қўймаган ҳолда адо этаверишингиз мумкин. Атрофдагилар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлишингиз талаб этилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўз вақтида муолажаларини олишлари тавсия қилинади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Сизга нисбатан ҳамиша бирдек яхши муносабатда бўладиган, керагида бажонидил ёрдам қўлини чўзадиганларни ранжитиб қўйишдан сақланинг. Аксинча, улар билан майин, жилмайган ҳолда мулоқот қилинг. Куннинг иккинчи ярмида кимдир сафарга отланиши, кимлардир катта пулга харидларни амалга ошириши, оиласизлар эса романтик лаҳзаларга ошно тутинишлари мумкин. Кечқурун спортнинг фаоллик талаб этувчи турлари билан шуғулланинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

24 мартда оилалилар биринчи навбатда болалар тарбияси билан машғул бўлишлари кутилади. Бу соҳадаги барча ҳаракатларингиз муваффақиятли кечади. Муҳаббатда истакларингиз амрига бўйсунишингизга тўғри келади. Аммо бу нарса худбинлик ҳисобланиб қолиши мумкин. Шунинг учун имкон топсангиз, истаклар эмас, тафаккур амрига итоат этишга уриниб кўринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун асло етакчиликка даъво қила кўрманг. Муваффақиятсизликка юз тутасиз. Сизга кўпроқ ён бериш санъати мос келади. Шуниси тинч-да. Шахсий бизнеси борлар бугун бошқа кунларга нисбатан кўпроқ даромад кўришлари эҳтимолга яқин. Кечқурун яқинларингиздан кимдир сизга ҳаётни ўргата бошлаши мумкин. Жанжал чиқарманг. Жимгина тингланг, вассалом.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

24 март куни негадир жаҳлдор қиёфада уйғонасиз. Арзимас сабаб ҳам жаҳдингизни қўзғай бошлайди. Аммо бунда бошқаларни айбламанг. Хотиржамликка эътибор қаратинг. Эмоциянгизни назорат остига олинг. Молиявий муаммоларни бартараф этиш учун аниқ ва пухта режа зарур бўлади. Кун давомида белни мустаҳкамлашга қаратилган машқларни бажаришга эринманг. Баъзилар кечқурун сафар отланиши мумкин. Йўлингиз бехатар бўлсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 

loading...