Норвегия қирғоқларидаги бахтсиз ҳодиса (+Видео)

0

Норвегия қирғоқларида “Viking Sky” номли кема двигателларидаги носозлик туфайли ишдан чиқди. Йўловчилар бортда бўлаётган талотўпларни тасвирга олишган. Айрим мебеллар сурилиб, шифт қулай бошлаган. Қутқарувчилар 1300  нафар кишини қутқаришга муваффақ бўлишди. Бортда тўрт нафар россиялик фуқаро бўлган. Уларнинг барчаси экипаж аъзолари.