Каан Урганжўғлу «Барон 2″фильмида қандай образда гавдаланяпти?

0

Туркиялик машҳур актёр, ўзбек томошабинларига «Севги изтироби» сериалидаги Амир роли орқали анча машҳур актёр Каан Урганжўғлу билан «Kun.uz» сайти журналисти суҳбат уюштирди. Унда жаноб Каан «Барон 2» фильмида қандай ролда гавдаланаётгани хусусида ҳам айтиб ўтган.

— Бунинг бир нечта сабаби бор. Рустам хўжа (Саъдиев) бу ролни қабул қилишимга эришдилар. Қабул қилмаслигимнинг ҳам иложи йўқ эди. Сценарий жуда кучли ёзилган эди. Фильм баҳонасида Хўжа (Рустам Саъдиев) билан яқиндан танишдим. Унга ишондим ва жараёнда иштирок этишни бошладим. «Барон 2″нинг ажойиб истиқболи бор. Лойиҳадан умидларимиз катта. 

Мен бу фильмда Эҳсон ролини ўйнаяпман. Асли чечен бўлган Эҳсоннинг ҳикояси Сурияда кечади. Сурия билан боғлиқ саҳналарда у кўринади. Укаси Суриядаги жангларга кетганидан сўнг акаси ҳам унинг ортидан кетади. Унинг мақсадлари умуман бошқача. Қолганини фильмни кўргач, билиб оласиз. Сирни очишни истамайман.