Райҳон Ғаниева ҳам ўз кутубхонасидан мактабига китоблар туҳфа этди!

0

Шоу бизнес юлдузи, хушовоз хонанда Райҳон ўз шахсий кутубхонасидан мактабига йигирмадан ортиқ китоб совға қилди. Китоблар орасида Пушкин асари, болалар адабиёти нодир намуналари ҳам мавжуд экан.

— Мен ўз кутубхонамдан китобларни олиб, мактаб кутубхонасига ҳадя қилдим. Сиз-чи? – дея бошқаларни ҳам бу эзгу ишга жалб этган хонанда.

Мазкур хайрли тадбир Ўзбекистоннинг энг машҳур кишилари, шоу-бизнес олами вакиллари орасида ҳам илдиз отиб бораётгани қувонарли ҳол. Ёш авлодни нодир асарларимиздан баҳраманд этиш йўлидаги бу ишга сиз ҳам ўз муносиб ҳиссангизни қўшасиз, деган умиддамиз.

loading...