Тошкент метро бекатларида бепул Wi-Fi ва электрон тўлов тизимлари кенг жорий қилинади

0

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, мамлакатимизда сайёҳликни ривожлантириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси томонидан синов тариқасида метро бекатларида бепул, тезлиги 512 Кбит/с бўлган Wi-Fi Wi тизими ўрнатилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирги кунда “Алишер Навоий” ва “Пахтакор” бекатларида ушбу тизим самарали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур хизматдан Ўзбекистон Республикаси уяли алоқа операторининг абонентлари бўлган барча йўловчилар фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун SMS-код орқали авторизациядан ўтилса кифоя. Айни пайтда пойтахтимиздаги барча метро бекатларида интернетга бепул Wi-Fi технологияси орқали уланишни кенгайтириш бўйича ишлар босқичма-босқич олиб бориляпти. Мазкур “Independent Telecom innovations” IT-компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, синов тариқасида “Бодомзор” ва “Мустақиллик майдони” бекатларида йўлга қўйилган электрон тўловлар тизими бошқа станцияларда ҳам кенг жорий қилинади. Унда замонавий автоматлаштирилган тўлов тизими, яъни NFC дастурини ўрнатиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳага кўра, уяли алоқада мавжуд бўлган ҳисоблардан ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

 

xalq so’zi

loading...