Эрдоған музейни масжидга айлантирмоқчи

0

Туркия Президенти Ражаб Эрдоған Трабзонда бўлиб ўтган йиғилишдаги нутқи давомида шундай деди: “Биз Айя Софияни бепул зиёрат қилиш учун нафақат имконият яратиб берамиз, балки буни бажарамиз ҳам. Шаҳар сайловларидан кейин Айя Софияга ўзининг ҳақиқий мақомини қайтарамиз. Бу нима дегани? Биз уни музейдан масжидга айлантирамиз…”. Иқтибос Anadolu ахборот агентлиги томонидан тақдим этилган.

Шунингдек, Туркия Президенти “Ихлос хабар” агентлигига берган интервьюсида ҳам айни масалани ёдга олиб, масжиднинг музейга алмаштирилиши аслида нотўғри иш бўлганини, энди буни ўзгартиришнинг вақти-соати келганини маълум қилган.

Шу ўринда Эрдоған турли динларга эътиқод қилувчи сайёҳлар ҳозирда, бемалол Айя София яқинида жойлашган Мовий масжидга бепул киришлари мумкинлигини ҳам таъкидлаб ўтган.