Путин камерани тўсиб қўйган баҳайбат тансоқчини четга суриб қўйди (видео)

0

Интернет тармоғида Россия президентининг Универсиада иштирокчилари билан учрашувда хавфсизлик хизмати ходимини четга суриб қўйгани акс этган видео тарқалди, деб ёзадиSputnik.

«Россия 24» телеканалида кўрсатилган ушбу ролик журналист Дмитрий Смирнов эътиборини тортган ва ўзининг Twitter’даги саҳифасида жойлаган.

«Четга тур, забардасцан, спортчиларда ҳам гавдалироқсан», — деган Путин ва кулиб, қўли билан ходимни четга сурган.

Шундан сўнг Путин спортчиларни юксак натижалари билан табриклаган.