Тошкент бозорларида бугундан янги қулупнай сотувга чиқди!

0

Тошкент деҳқон бозорларида бугундан янги қулупнайлар сотувга чиқди. Мазкур қулупнайларнинг килограмми 45 000 дан 170 000 сўмгача нархда сотилмоқда.

Пишиқчилик мавсумидан олдин бозор расталарига олиб чиқилган қулупнайлар таркибида инсон саломатлиги учун хавфсиз бўлмаган турли нитратлар бўлиши мумкин. Шунинг учун барвақт сотувга чиқарилган қулупнай мевасини сотиб олишга шошилмасликни маслаҳат берамиз. Энг яхшиси, қулупнайни табиий пишиқчилик мавсумида ўзи пишиб етилганида харид қилиш лозим.

Шу ўринда кичик бир маълумот. Бир кунда 10-15 дона қулупнай мевасини истеъмол қилиш саратон касаллигидан сизни ҳимоя қилар экан.

loading...