Ўзбекэнерго қайта ташкил этилади

0

Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4249, 27.03.2019 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, “Ўзбекэнерго” АЖ қуйидагилар орқали қайта ташкил этилади:

иссиқлик электр станциялари ҳамда электр марказларни бошқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти;
“Ўзэлектртармоқ” УК ва “Энергосотиш” филиали негизида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти;
электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти.
Энергетика вазирлиги қошида Лойиҳа офиси ташкил этилди.

Лойиҳа офисига энергетика вазирининг электр энергетика тармоғини назорат қилувчи ўринбосари бошчилик қилади.

2019-2021 йилларда электр энергетика тармоғи рақамлаштирилади.

Қарорга мувофиқ 2020-2030 йилларда мамлакатнинг ёқилғи-энергетика таъминоти концепцияси ишлаб чиқилади.

Энергетика вазирлигининг “Қишлоқэнерголойиҳа” АЖ негизида 0,4 кВдан 500 кВгача кучланишли барча типдаги электр тармоқларини лойиҳалаштирадиган “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ лойиҳа ташкилоти ташкил этилди.

2019 йил 1 июлдан:

қуввати 10 МВтдан кўпроқ энергия истеъмол қиладиган корхоналарни қуриш ва ер майдонлари ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар республика ҳудудларида жойлаштириш Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади;
хусусий ишлаб чиқарувчилардан электр энергияни харид қилиш танлов асосида ҳосил қилинаётган электр энергиянинг максимал қиймати кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.

loading...