Аллоҳнинг мўъжизаси: Бангладешлик аёлнинг бир ойда икки марта кўзи ёриди!

0

Asia One нашрининг хабар беришича Бангладешлик аёлнинг бир ойда икки марта кўзи ёриган.

Хабарларга қараганда, Арифа Султон 20 ёшда. Февраль ойида аёл ўғил фарзандли бўлган, лекин орадан 26 кун ўтиб у яна туғруқхонага олиб келинган. Гап шундаки аёлда иккита бачадон бўлиб, иккинчисида яна иккита ҳомила ривожланган, шунинг учун у кўрсатилган даврдан сўнг турли жинсга эга эгизакларни дунёга келтиришга муваффақ бўлди.

Аниқлик киритилишича, биринчи туғруқ пайтида шифокорлар иккинчи бачадонни пайқашмаган.

loading...