«Ласетти» олиб бераман, деб 9 минг долларга «ухлатган» фирибгар!

0

Яқинда ички ишлар бўлимига 43 ёшли Баҳодир исмли фуқаро томонидан ариза келиб тушди. Унинг сўзларига кўра, 2017 йил сентябрь ойида 39 ёшли Шерали унга «Ласетти» русумли автомобиль харид қилишда ёрдам беришга ваъда беради. Олдиндан тўловни амалга ошириш мақсадида у Баҳодирдан 9 минг АҚШ доллари сўраб олган. Бироқ Шерали бу ваъдасини бажармаган, яъни пулни ўз мақсадлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 3-қисм, 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноят иши қўзғатилган.

loading...