БЎРИЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Бўри 9 километр узоқликдаги товушни бемалол эшита олади.

2. Қадимий викинглар жангга отланишдан олдин жанговар руҳга эга бўлиш учун бўрининг қонини ичган.

3. Бўри 200 миллион хил ҳидни бир-биридан ажрата олади.

4. Бўрининг болалари ҳамиша мовий кўз билан туғилади. Фақат 2-3 ойликдан сўнг кўзлар ранги ўзгаради.

5. Бўриваччалар онадан кар ва сўқир ҳолда туғилади.

6. Агар бўри оч бўлса, бир ўтиришда 10 килограммдан кўпроқ гўштни паққос туширади.

7. Бўрилар сувда сузишни жуда яхши ўзлаштирган. Улар 15 километр масофагача тўхтамасдан сузиб бора олади.

8. Қадимий ацтек қабилалари меланхолия хасталигига қарши курашда бўри жигаридан унумли фойдаланишган.

9. Қадимда европаликлар аёллар туғруқ жараёнида оғриқ камроқ бўлиши учун бўри жигаридан махсус кукун тайёрлашган.

10. Агар боласи қопқонга тушса, одамлар қўлида азобланмаслиги учун она бўри ё ота бўри бу боласини ўзи еб қўя қолади.

11. Бўри итни кўриб қолса, унга қариндош сифатида эмас, балки ўлжа сифатида муносабат юритади.

12. Эркак бўри урғочисига жуда садоқатли жуфт саналади. У урғочига сўнгги нафаси қолгунча хиёнат қилмайди. Фақат урғочиси ўлсагина жуфтини алмаштириши мумкин.

13. Бўри тирноғини ерга ишқалаган ҳолда ўткирлайди.

14. «Бўри» сўзи япон тилида «Буюк Худо» маъносини беради.

15. Бўри ўзига ўлим хавф солаётганини сезиб турса ҳам биринчи навбатда яқинларини хавфдан халос этишга интилади.

16. Бўрилар «ўрмон санитарлари» ҳисобланади. Чунки ўрмонда яшаш жараёнида теварагини хаста ҳайвонлардан тозалаб туради.

17. Бўри тулкини ўлдириши мумкин, аммо емайди.

18. Бўри боласининг тишлари энди-энди чиқиш палласига кира бошлаганда, она бўри тили билан милкларини артиб тозалаб чиқади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 

loading...