Эрондаги сув тошқинлари 45 кишидан зиёд одамни ҳаётдан олиб кетди… (ФОТО)

0

 

Маҳаллий ҳокимият вакиллари навбатдаги сув тошқинларидан сақланиш илинжида 11 тага яқин қишлоқдаги аҳоли вакилларини хавфсиз жойларга кўчириш ҳаракатига тушган. Бу қишлоқлар Дез ва Кархех дарёлари яқинида жойлашган. Улар нефт конларига эга Хузистон вилоятига тегишли ҳисобланади. Энергетика вазири Реза Ардаканяннинг гапига кўра, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва бошқа мутасаддилар кеча-ю кундуз иш олиб бормоқда. Имкон доирасида сув тошқинлари туфайли юзага келадиган йўқотишларни камайтиришга ҳаракат қилинмоқда.

— Шаҳарларда яшовчиларни хавфсиз жойга кўчириш шарт эмас, — деди вазир. — Лекин қишлоқлардаги одамларни албатта кўчиришимиз лозим. Агар чорва ва экин-тикин майдонлари зиён кўрса, давлат етказилган зарарни албатта қоплайди.

 

 

loading...