КУН КУЛГИСИ…

0

 

***

 

Айтишларича, Ойшахоннинг онаси математикадан жуда ёмон ўқиган экан. Шунинг учун ҳам Ойшахон туғилибди.

 

***

 

Маршрут такси эшигидаги эълондан:

— Йўловчилар, эшикни қаттиқ ёпманглар! Эшик жойидан кўчиб оёқларингизга тушиши мумкин!

 

***

 

Фолбин мижоз аёлга деди:

— Синглим! Эрингиз хавф остида. Яқинда бева бўлиб қоласиз.

— Буни ўзим ҳам биламан. Сиз менга оқланаманми-йўқми, шуни айтинг!

 

***

 

Ўқувчи:

— Фуқаролар уруши 1812 йилда бўлган.

Муаллим:

— Шундайми? Балки, бизга шу урушни таърифлаб ҳам берарсан?

Ўқувчи:

— Бу урушда Россия ва Франция фуқаролари жанг қилишган.

 

***

 

Қуш бўлиб туғилиш жуда ёмон. Чунки, туққан онангни эркаланиб ўпмоқчи бўласан-у, чўқиб олган бўлиб чиқаверасан.

 

***

 

Бир ҳайдовчининг ҳасратидан:

— Ошна, бизнинг маҳаллий машиналарга хавфсизлик ёстиқчасининг нима кераги бор-а? Тўғри айтдимми? Масалан, бизда тиббий хизмат бепул бўлса, бунинг устига имтиёзлиларни ҳам бепул дафн этишади.

 

***

 

Тўғри, бахт чўнтакдаги пулнинг қанчалиги билан белгиланмайди. Аммо кўпчилик автобусдан кўра “Лимузин” ёхуд БМВ салонида ўтириб йиғлашни маъқул кўради.

 

***

 

Геометрия фани қонунларига кўра, севги учбурчаги учта бурчакдан бири аҳмоқ ва гўл бўлгандагина мавжуд бўлади.

 

***

 

Фойдали маслаҳат:

— Билдингки, кимлардир сенга чуқур қазияпти. Халал бера кўрма. Қазиб бўлишсин. Яхшигина бассейнли бўлиб қоласан.

 

***

 

— Дўхтир, бу жароҳатдан сўнг аёллар ҳақида умуман ўйламайманми?

— Асло. Мен буни скелероз бўйича буюк мутахассис сифатида айтяпман.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 

loading...