Тел-Авивда бир аёл мева шарбати парҳезида ўтириб, миясини ишдан чиқарди…

0

 

Исми-шарифи маълум қилинмаган тель-авивлик бу аёлга мева шарбати парҳезини табиблардан бири буюрганди. Аёл азбаройи табибга ихлоси баландлигидан бўлса керак, уч ҳафта фақат сув ва мева шарбати билан озиқланди. Овқат деганнинг яқинига ҳам йўламади. Хўш, оқибати нима бўлди? Оғир аҳволда касалхонага тушиб қолди.

— Мен жуда озишни хоҳлагандим, — дейди аёл. — Табиб шу йўл билан тезроқ озишим мумкинлигини айтиб қолди. Ҳақиқатан, уч ҳафтада сезиларли даражада вазн ташладим. Аммо саломатлигимдан айрилдим. Врачларнинг айтишича, миямга қон ва кислород етиб бормай қолаётганмиш…

Ҳа, врачлар бу аёлнинг организмида сув ва туз миқдори кескин камайиб кетганини айтишмоқда. Ким билсин? Ҳали у узоқ вақт даволаниши керак. Ажаб эмаски, худо сақлаб тузалиб кетса.

Шу йил март ойи бошларида хитойлик 51 ёшли аёл ҳам табиблардан бирига ишониб ўзи учун турли мева шарбатларидан тайёрланган томчи дори қуйганди. Уни ҳам оғир аҳволда касалхонага ётқизишди. Врачлар аёлнинг ҳаётини аранг сақлаб қолишди.

 

loading...